Термиз давлат музей қўриқхонаси| Moziyga sayohat

55 Просмотры
Издатель
"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Воҳа тарихини, санъат асарларини ўзида жамлаб, 85 йилдан буён беминнат хизмат қилиб келаётган вилоят ўлкашунослик музейига Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи номи берилиб, унинг коллекцияларини сақлаш ва ташриф буюрувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган янги муҳташам бинога кўчирилиши шундай эътибор самарасидир.
Музейлар ўтмиш билан бугунни боғловчи маънавият кўприги ҳисобланади. Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи биноси Термиз шаҳрининг кўркига кўрк қўшиш билан бирга аҳоли, шу жумладан, ёшларимизни тарихимизга, миллий урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
3 қаватли музей экпозицияси “Табиат”, “Археология ва тарих”, “Тасвирий санъат”, “Мустақиллик даври” ҳамда “Этнография” сингари 5 та бўлимдан иборат, – дейди музей директори Саодат Иноятова. – Унинг фондида 16 та йўналишда 61 минг 325 та экспонат мавжуд бўлиб, шундан, 3150 та экспонат ноёб ашё ва коллекциялар сирасига киради. Бу ерда сақланаётган нодир экспонатлардан халқимизнинг минг йиллик анъаналари, қадриятларини ўрганиш мумкин.
Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг 1,3 гектар ер майдонига эга янги биноси учун 19,5 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 15,0 миллиард сўм қурилиш-таъмирлаш ишларига, 4,5 миллиард сўм эса экспонатлар билан жиҳозлаш ишларига сарфланди.
Категория
Котельное оборудование